Украина дронлари Москвага ҳужум қилгани айтилмоқда
1144 30-05-2023 0 МирИзвините, на данном статье не имеет русская версия! Перейти на главной странице
Бугун, 30 май куни эрталаб Россия пойтахти Москва шаҳрига Украина дронлари ҳужум қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда шаҳар мери Сергей Собянин хабар бермоқда.
Маълумотларига кўра, учувчисиз самолётларнинг бир қисми Москва вилоятидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. 3 та учувчисиз дрон Москва шаҳридаги уйларнинг томига қулаб тушган.
Пойтахт мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, шаҳарга учувчисиз самолёт ҳужуми натижасида бир қанча бинолар бироз шикастланган, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Реклама на Unews
Ўз навбатида, Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв пойтахтга яқинлашаётганда бир нечта учувчисиз самолётлар уриб туширилганини, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаганини айтди.
Ҳозирча ҳужум ҳақида Украина томони расмий маълумот бергани йўқ.
Самый горячие новости на нашем ТЕЛЕГРАМ канале.