Украина дронлари Москвага ҳужум қилгани айтилмоқда

Бугун, 30 май куни эрталаб Россия пойтахти Москва шаҳрига Украина дронлари ҳужум қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда шаҳар мери Сергей Собянин хабар бермоқда.

Маълумотларига кўра, учувчисиз самолётларнинг бир қисми Москва вилоятидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. 3 та учувчисиз дрон Москва шаҳридаги уйларнинг томига қулаб тушган.

Пойтахт мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, шаҳарга учувчисиз самолёт ҳужуми натижасида бир қанча бинолар бироз шикастланган, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

Реклама на Unews

Ўз навбатида, Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв пойтахтга яқинлашаётганда бир нечта учувчисиз самолётлар уриб туширилганини, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаганини айтди.

Ҳозирча ҳужум ҳақида Украина томони расмий маълумот бергани йўқ.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring