Россия ҳудудига дронлар ҳужуми амалга оширилди. Қурбонлар бор

Дронлар бир нечта портловчи мосламалар ташлаши натижада турар жой биноси ва омборхона бутунлай ёниб кетди.

Россиянинг Белгород вилоятидаги Пороз қишлоғига дронлар иккита портловчи моддани ташлади, деди губернатор Вячеслав Гладков. Натижада хонадон ёниб кетган, бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлган. Марҳумларнинг ўғли ёнаётган уйдан чиқишга муваффақ бўлган.

Қишлоқ Украинанинг Харков ва Суми вилоятлари билан чегарадош туманида жойлашган.

Реклама на Unews

Бунгача дрон Губкинский шаҳар туманидаги Истобное қишлоғига қулаган. Ҳеч ким жабрланмаган, бироқ уйнинг айвонига шикаст етган. Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги Белгород вилоятида уриб туширилган учта дрон ҳақида хабар берган.

19 апрель куни кечқурун Брянск вилояти узра дронлар ҳужуми туфайли энергетика инфратузилмаси объекти ёниб кетган.

Яна бир дрон Калуга вилоятидаги электр подстанцияси яқинида портлаб, энергетика инфратузилмасига зарар етказган.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring