Бугун Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Извините, на данном статье не имеет русская версия! Перейти на главной странице

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун эрталаб Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, қолган ҳудудларда кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1-6° совуқ бўлади.

Самый горячие новости на нашем ТЕЛЕГРАМ канале.


Написать комментарий