Бугун Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда
218 14-03-2024 0 O'zimizdaЎзгидромет хабарига кўра, бугун эрталаб Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, қолган ҳудудларда кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Реклама на Unews
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1-6° совуқ бўлади.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.