Қозоғистонда ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тизими автоматлаштирилди

1 апрелдан бошлаб ҚР Таълим-маориф вазирлиги Миллий таълим базасида мактабларга ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича янги модулни ишга туширади. Ушбу тадбир коррупцияга қарши курашиш ва очиқ рақобат тартибларини ўтказишга қаратилган.

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш учун ҳужжатларни топшириш жараёнида ҳам автоматлаштириш жорий этилмоқда.

Эндиликда ўқитувчиларнинг барча маълумотлари «Педагог портфолиоси» модулида жамланган. Бу ерда ўқитувчи, унинг маълумоти, соғлиғи, иш тажрибаси, қонунбузарликлар, аттестация, мукофотлар ва мураббийлик ҳақидаги электрон маълумотлар ҳамда рақамли ҳужжатлар сақланади.

Реклама на Unews

“Очиқлик ва жавобгарлик коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин тутади. Мазкур модулларни жорий этиш орқали ўқитувчиларни ишга қабул қилишда қоғозда ҳужжат айланиши ва коррупция хавфини тўлиқ бартараф этиш кўзда тутилган. Тизим ишга туширилгунга қадар таълим ташкилотлари раҳбарияти, бўлимлари ва мутахассислари учун тренинглар ташкил этилди”, - дейди ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Рақамлаштириш департаменти директори ўринбосари Майра Маралбаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу модуль Чимкент шаҳри ва Қарағанди вилоятининг Шахтинск шаҳарларида синовдан ўтказилган эди.

Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам иш қидириш ва зарур кадрларни танлаш борасида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Электрон меҳнат биржаси” платформаси билан интеграциялаш кўзда тутилган.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring