Россияда турар-жой биносида содир бўлган ёнғинда уч бола ҳалок бўлди

Қутқарувчилар Бурятия (РФ) Республикасининг Тресково қишлоғида содир бўлган ёнғинни ўчириш вақтида уч боланинг жасадини топди.

Бу ҳақда Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича республика агентлиги маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

“23 апрель куни эрталаб Кабанский туманидаги Тресково қишлоғида турар-жой биносида ёнғин содир бўлди, биринчи ўт ўчириш бўлими етиб келганида 39 квадрат метр майдонни эгаллаган уй ёниб кетган эди. Ёнган хонани текшириш чоғида шкафдан ҳаёт белгиларисиз 3 нафар бола топилган”, — дейилади хабарда.

Реклама на Unews

"Ёнғинни ўчиришга 8 киши ва 3 та техника жалб этилган. “Ёнғин сабаблари аниқланмоқда, воқеа жойида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бурятия Республикаси бўйича бош бошқармаси терговчиси ишламоқда”, — дея қўшимча қилди бошқарма.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бурятия бўйича маълумотларига кўра, қурбонларнинг ёши бир, икки ва тўрт ёшда. Ота-оналар уйда йўқ эди, улар қўшнининг уйига чиқиб кетишган эди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring