“Крокус”да теракт уюштирганлар Тожикистон фуқаролари экани айтилмоқда

"Крокус Сити Ҳолл"да отишма содир этганликда гумон қилинган олти нафар террорчидан тўрттасининг шахси маълум бўлди. Бу ҳақда "Baza" Telegram-канали хабар берди.

Қайд этилишича, уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган. Жумладан, терактда иштирок этганлар:

Реклама на Unews

  • Насридинов Махмадрасул – 37 ёш
  • Усмонов Ривожидин – 51 ёш
  • Сафолзода Шохинжон – 21 ёш
  • Назаров Рустам –29 ёшда экани айтиляпти.

Улардан қайси бири қўлга олингани ҳозирча очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 март куни кечаси Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида номаълум шахслар отишма бошлади, бинода портлаш содир бўлди ва ёнғин чиқди. 

Баъзи маълумотларга кўра, камида уч киши бўлган қуролланган шахслар ўт очган. Айни вақтгача қурбонлар сони 60 дан ошди.

Реклама на Unews

Бинонинг учдан бир қисми ёниб кетган, атрофни қуюқ қора тутун қоплаган. Ўт ўчирувчилар одамларни том орқали олиб чиқишга муваффақ бўлган ва 100 га яқин одам эвакуация қилинган. 

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди. 

Ҳозирда терактдан кейин шифохоналарда 110 нафар катталар ва 5 нафар бола ётибди, 60 нафар катталарнинг аҳволи оғир. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев теракт муносабати билан Президент Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги терактни қоралади. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси теракт оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring