Биз Россиянинг Москва вилоятидаги терактга алоқадор эмасмиз – Украина президенти девони

Биз Россиянинг Москва вилоятидаги терактга алоқадор эмасмиз. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайл Подоляк маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

“Украина ҳеч қачон террорчилик усулларига мурожаат қилмаган. Бу ҳар доим маъносиз", деди у.

Унинг сўзларига кўра, Россия Украина билан урушда терактлар уюштирмоқда, ҳатто ўтмишда ҳам «антитеррор чоралари» номи остида «ўз фуқароларига ҳужум қилган».

Реклама на Unews

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Москва вилояти Красногорск шаҳрида содир этилган теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган эди .

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring