Навоийда Cobalt’га ўрнатилган газ баллони портлади. Қурбон бор
401 25-12-2023 0 У насИзвините, на данном статье не имеет русская версия! Перейти на главной странице
Жорий йилнинг 24 декабр соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д. ўзининг бошқарувида бўлган Cobalt автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги «Бургер» кафеси олдидаги автотураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Натижада ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Ш.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Реклама на Unews
Самый горячие новости на нашем ТЕЛЕГРАМ канале.