Навоийда Cobalt’га ўрнатилган газ баллони портлади. Қурбон бор
379 25-12-2023 0 O'zimizdaЖорий йилнинг 24 декабр соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д. ўзининг бошқарувида бўлган Cobalt автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги «Бургер» кафеси олдидаги автотураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Натижада ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Ш.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Реклама на Unews
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.