Япониядаги зилзила қурбонлари сони 238 кишига етди

Япониядаги кетма-кет зилзила қурбонлари сони 238 кишига етди. Бу ҳақда Аsahi хабар берди.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, ўлимларнинг аксарияти (41%) оғир нарсалар томонидан эзилган. Яна 22% бўғилишдан, 14% ҳипотермиядан вафот этди. Жабрланганларнинг 73 фоизи 60 ёшдан ошганлар.

1 январдан бери Японияда 1200 дан ортиқ зилзила қайд этилган. Ой бошида содир бўлган энг кучлисининг магнитудаси 7,6 га этди. Шу сабабли 1 январь куни бутун ғарбий қирғоқ бўйлаб цунами хавфи эълон қилинди ва у 24 соат давомида ўз кучини сақлаб қолди. Табиий офат зонасида 38 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган ёки қисман шикастланган. 1 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring