Россияда яширин диний мактабда болаларни қийноққа солган 3 давлат фуқаролари қўлга олинди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида уч нафар хорижлик – Тожикистон фуқароси Шарофиддин Раҳматов, озарбайжонлик Фазли Агаев ва Туркия фуқароси Шабан Динчер ноқонуний хусусий диний мактабнинг тўрт нафар вояга етмаган ўқувчисини қийноққа солганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Санкт-Петербург судларининг матбуот хизмати хабар берди.

“Суд Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми учинчи бандида назарда тутилган жиноят (бир гуруҳ шахслар томонидан икки ёки ундан ортиқ вояга етмаганларни қийноқларга солиш)ни содир этганликда айбланаётган Тожикистон фуқароси Шарофиддин Раҳматовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Суд терговнинг талабини қаноатлантириб, айбланувчини 23 июлга қадар ҳибсда сақлашга қарор қилган”, дейилади хабарда.

Реклама на Unews

Шунингдек, суд Озарбайжон фуқароси Фазли Агаев ва Туркия фуқароси Шабан Динчерни тергов ҳибсхонасига юборган, уларга ҳам худди шундай айблов қўйилган.

Уларнинг уччаласи ҳам болаларни қийноққа солгани учун 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳибсга олинганларнинг ҳар бири зарур ҳужжатларсиз фаолият юритгани учун Россиядан маъмурий чиқариб юбориш билан бирга 30 минг рубль миқдорида жаримага тортилган.

Реклама на Unews

Сўроқ жараёнида ҳибсга олинганлар Марказий Осиёдан келган муҳожирларнинг фарзандлари учун исломий курслар ташкил қилганини айтган.

Баённомада келтирилишича, улар вояга етмаганларни ХХ аср турк воизи Сулаймон Ҳилми Тунахон тарафдорларини бирлаштирган Сулаймонжилар диний ҳаракати сафига жалб қилган.

Шаҳар судлари матбуот хизмати хабарига кўра, Раҳматов ва Динчер ўз айбига иқрор бўлган, Агаев қўйилган айбловнинг моҳияти бўйича кўрсатма беришдан бош тортган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring