Қозоғистонда педофиллар учун жарроҳлик кастрация жорий этиш таклиф қилинмоқда

Депутат Элнур Бейсенбоев “Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдимотида педофиллар учун жарроҳлик кастрациясини жорий этишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Депутат қонун лойиҳасида педофилларга нисбатан қаттиқ жазо – умрбод қамоқ жазоси белгиланишини қайд этди.

"Биз фракция номидан педофилларни жарроҳлик йўли билан кастрация қилиш бўйича тузатиш киритдик. Бу ерда ҳукумат ўзининг қатъиятсизлигини кўрсатди ва бу тузатишни қабул қилмади. Улар буни инсон ҳуқуқлари конвенциясига зид эканлигини турли сўзлар билан оқладилар. Бу баҳона, аниқ далил йўқ, дейиш мумкин. "Кўпгина Европа мамлакатларида жарроҳлик кастрация мавжуд. Биз кастрация барча педофилларга қўлланилиши керак, деб айтмаяпмиз. Биз судга танлашга рухсат берамиз. Агар педофилия алоҳида шафқатсизлик билан қилинган бўлса, унда бу кастрация қилиш керак”, деди Элнур Бейсенбоев.

Реклама на Unews

 

У ўз таклифини 30-40 йилдан кейин бу шахс қамоқдан чиқиб, бошқа жиноят содир этмаслигига кафолат йўқлиги билан изоҳламоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring