Олимпиада ўйинларига 20 минг ҳарбий сафарбар қилинади

Франция 2024 йил ёзида Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида хавфсизликни таъминлаш учун фойдаланиладиган ҳарбий контингентни 20 минг кишига етказади. Бу ҳақда Франция ахборот агентлиги хабар берди.

“Олимпиада ўйинлари мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим воқеа бўлади. Биз қуролли кучлар ва қуруқликдаги қўшинлардан қарийб 20 минг нафар эркак ва аёлни мусобақалар ҳудудига жойлаштирамиз”, дейди Франция қуруқликдаги қўшинлари бош штаби бошлиғи Пьер Шилл.

Шиллнинг аниқлик киритишича, ҳарбийлар бутун мамлакат бўйлаб Олимпия машъаласи эстафетаси иштирокчиларига ҳамроҳлик қилади. Тўғридан-тўғри мусобақа давомида улар полиция, жандармерия ва мамлакат ичидаги бошқа хизматларга ёрдам беради. Ҳарбийлар қўриқлайдиган энг муҳим нуқталардан бири Сенадаги дарё порти ҳисобланади. Бир неча минг аскар Парижнинг шарқида, Буа-де-Винсен яқинидаги Рейли ҳудудидаги дала лагерига жойлаштирилади.

Реклама на Unews

2023 йил ноябрида Париж метрополитени хавфсизлиги учун масъул генерал Кристоф Абад Ўйинларда тартибни сақлашга 15 минггача ҳарбий хизматчилар жалб этилишини маълум қилган эди. Кейин у 15 минг ҳарбий хизматчидан 10 нафари пойтахт Иль-де-Франс вилоятига жойлаштирилишини маълум қилди. Шунингдек, у ўйинлардаги мусобақалар вақтида Парижнинг 12-округида 5 минг ҳарбий хизматчи хавфсизликни таъминлайди. 

Париждаги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring