Колумбия президенти Фаластин байроғини кўрсатаётган талабаларни қўллаб-қувватлади

Колумбия президенти Густаво Петро бир гуруҳ талабалар Фаластин байроғини очиб, университет конференция залидан олиб чиқилишини танқид қилди.

Давлат раҳбари Х ижтимоий тармоғидаги постида Фаластин байроғини ушлаб турган талабалар тасвирини эълон қилди ва «эркинлик»га урғу берди.

«Бизнинг Фаластин давлати билан дипломатик алоқаларимиз бор ва унинг (Фаластин) байроғи, биз билан дипломатик алоқада бўлган барча давлатларнинг байроқлари ҳурмат қилиниши керак. Колумбия эркинлик ва ҳуқуқлар мамлакатидир. Давлат университетида цензурага ўрин йўқ. Маданият ва эркинлик синонимдир», деб ёзади Петро.

Реклама на Unews

Кадрларда бир гуруҳ талабалар Колумбия Миллий университети конференция залида бўлиб ўтган симфоник оркестр концертида катта Фаластин байроғини очаётганини кўриш мумкин. Талабалар Фаластинни қўллаб-қувватловчи шиорлар айтиши ортидан хавфсизлик ходимлари аралашди.

Колумбия президенти 20-октабр куни Рамаллоҳда элчихона очиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring