Ғазодаги болалар наркозсиз операция қилинмоқда

Ғазо секторидаги болалар устида операциялар анестезиясиз ўтказилмоқда, бу ҳақда Гаслини шифохонаси реанимация бўлими раҳбари Андреа Москателли айтиб ўтди.

Маҳаллий Secolo ХIX газетасининг хабар беришича, Италиянинг Генуя шаҳридаги касалхонага Фаластиндан келган уч нафар қиз ётқизилган. Умуман олганда, Италия тиббий ёрдамга муҳтож юзга яқин фаластинлик болаларни қабул қилмоқчи.

“Қизларнинг кўзларида азоб-уқубатларни кўриш мумкин, улар жуда ва жуда кўп азоб чекишди. Уларнинг айтганлари айни ҳақиқат эканини ёдда тутишимиз керак. Ғазо секторидаги операциялар дала касалхоналарида наркозсиз ўтказилмоқда”, — деди Москателли.

Реклама на Unews

Италия ҳаво кучлари самолёти Римнинг Чампино аэропортига 11 нафар фаластинлик болани олиб келди, улардан фақат биттаси 18 ёшдан ошган. Болалар Генуя, Флоренция ва Римдаги шифохоналарга даволаниш учун ётқизилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring