Ғазода Исроил ҳужумидан вафот этганлар сони 24 мингдан ошди

Ғазо секторида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 448 нафарга етди. Бу ҳақда Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ушбу босқинда Фаластин аҳолисининг 61,5 мингдан ортиғи жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 январь куни Исроил ва ҲАМАС Қатар ҳамда Франция воситачилигида гуманитар ёрдам масаласида келишувга эришди.

Реклама на Unews

Унга кўра, ҲАМАС Ғазога қўшимча инсонпарварлик ёрдами эвазига исроиллик гаровга олинганлар учун тиббий буюмларни қабул қилади.

Қатар ТИВ расмий вакили доктор Мажед бин Муҳаммад Ал-Ансорийнинг аниқлик киритишича, гуманитар ёрдам бугун, 17 январ куни Доҳадан Мисрга иккита ҳарбий самолёт орқали жўнатилиши ва у ердан Ғазо секторига ўтказилиши керак. Юк орасида Ғазодаги тинч аҳолига тарқатиладиган озиқ-овқат ва гаровга олинганлар учун дори-дармонлар бўлади.

12 январ куни Исроил бош вазири идораси гаровга олинганларга дори-дармонларни топшириш бўйича дастлабки келишувга эришилганини маълум қилган эди.

Реклама на Unews

7 октябр куни Исроилга ҳужум пайтида гаровга олинган 132 дан ортиқ одам ҲАМАС қўлида қолаётгани тахмин қилинади. Ўша куни ҳаммаси бўлиб 240 га яқин одам гаровга олинган ва шу кунга қадар гаровга олинганларнинг баъзилари ўз уйларига қўйиб юборилган эди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring