Францияда вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятлар сони кўпайган

Францияда вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятлар сони кўпайган.

Бу ҳақда Франция бош вазири Габриел Аттал «France 2» телеканали эфирида айтиб ўтди, деб хабар беради «Репорт» .

Унинг сўзларига кўра, ўсмирлар ўртасидаги жиноятлар сонини камайтириш учун мактаб-интернат тизимига қайтиш муҳим:

Реклама на Unews

“Биз 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жиноятчилик муаммоси ҳақиқатини тушунишимиз керак. Уларнинг ўз йўлига қайтишига ёрдам берадиган таълим фаолияти керак. Шу мақсадда ҳокимият мактаб-интернатлар фаолиятига янги суръат бағишламоқчи. Айни пайтда француз мактаб-интернатларида 50 минг ўрин мавжуд".

Бош вазир ёшлар сиёсати ҳукуматнинг устувор мавзуларидан бири бўлишини қўшимча қилди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring