Чилида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда: қурбонлар сони 100 дан ошиб кетди, 400дан ортиқ одам бедарак йўқолган (видео)

Чилидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 100дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Янгиланган маълумот давлат суд-тиббиёт экспертизаси хизмати томонидан Х ижтимоий тармоғида келтирилди. Илгари 64 киши ҳалок бўлгани, 372 нафари бедарак йўқолганлиги маълум эди.

Қурбонлар сони ортиши мумкин, деди аввалроқ Чили президенти Габриел Борич. Қутқарувчилар вайрон бўлган уйларни кўздан кечирмоқда. Баъзи жабрланганлар касалхонада оғир аҳволда.

Чили марказида 2 февраль куни ёнғинлар юз берди. Улар Вина дел Мар шаҳри яқинидаги Валпараисо минтақасида энг катта интенсивликка эришдилар. Камида 1,6 минг киши уй-жойсиз қолди. 1931 йилда ташкил этилган ботаника боғи вайрон қилинган. Чили Валпараисо вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мамлакатда 5 февралдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилинди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring