Bloomberg дунёнинг энг бой одамларининг янгиланган рейтингини эълон қилди

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда. 

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, тадбиркорнинг бойлиги 192 миллиард долларни ташкил этади. LVMH гуруҳи эгаси Бернард Арно эса 187 миллиард доллар бойлиги билан иккинчи ўринга тушиб қолди.

Шу билан бирга, Forbes талқини бўйича Арно 215 миллиард доллар бойлиги билан ҳамон сайёрадаги энг бой одам бўлиб қолмоқда. Маск 200 миллиард доллар билан иккинчи ўринда.

Реклама на Unews

Bloomberg рейтингида Арно 2022 йил декабрда технология саноатидаги қийинчиликлар фонида Маскдан ўзиб кетганди. LVMH акциялари Париждаги Euronext биржасида 2,6 фоизга арзонлашгач, у рейтингда етакчиликни йўқотди. 

Агентлик маълумотларига кўра, LVMH акциялари апрель ойидан бери тахминан 10 фоизга тушиб кетди. Энг катта пасайишлардан бири 24 май куни қайд этилди — ўша суткада Арнонинг бойлиги 11,2 миллиард долларга камайди. Бозорда АҚШ иқтисодиётининг заифлашиши бундай маҳсулотларга (LVMH — Louis Vuitton, Моэt & Chandon, Christian Dior, Fendi, Givenchy ва бошқа ҳашаматли брендларни ўз ичига олади) бўлган талабни камайтиради, деган хавотирлар фонида компаниялар акциялари тушмоқда. 

Маск бу йил 55,3 миллиард доллардан ортиқ ишлади, бунинг асосий қисми Tesla ҳиссасига тўғри келади, унинг акциялари йил бошидан 66 фоизга ошган.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring