BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×

14 yillik sir! Materatssi nima uchun Zidandan «kalla yegani»ga oydinlik kiritdi

Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци ЖЧ-2006 финалида Зиданга нима деганига ойдинлик киритди.

Ўшанда Зайниддин италиялик футболчининг кўкрагига бош билан зарба бериб, майдондан четлатилган эди. "Скуадро адзурра" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди. Ўша ўйин Зиданнинг футболчилик фаолиятидаги охирги учрашув эди.

"Зидан биринчи бўлимда гол урди ва Марчелло Липпи мендан уни "қўриқлаб" юришни сўради. У билан бир нечта тўқнашувлар бўлди. Биринчи тўқнашувдан кейин мен узр сўрадим, аммо у қўпол муносабатда бўлди. Учинчи тўқнашувдан кейин жаҳлим чиқиб кетди. Ўшанда Зидан менга агар футболка керак бўлса, ўйиндан кейин беришини айтди. Мен эса унга футболка эмас, синглиси кераклигини айтдим...", - деди Матерацци "AS" нашрига берган интервьюсида.

Fikr qoldiring