Хизматкорга 2, 7 млн. доллар, вилла, бир неча машина ва мушуклар мерос қолди

Франциялик тадбиркор аёли Кетрин хоним саратонга чалингач тушкунликка тушиб қолди. У касаллик билан курашишга иродаси етмади ва 59 ёшида  жонига қасд қилди,  яъни Самуи оролидаги ( Таиланд) вилласида ўзига ўқ узди. Бу мудҳиш қароридан олдин у васият қолдирди, унга кўра таиландлик хизматкори Па Тимга 2,7 миллион доллар, ҳашаматли вилла ва бир нечта машиналар, мушуклар тасарруфига ўтиши керак.

Па Тим 17 йил давомида хизмат қилган сахий иш берувчисини кўзларида ёш билан эслайди. Хулоса қилишимиз мумкинки, йиллар давомида уй бекаси ҳақиқатан ҳам Кетрин хонимнинг қалбини забт этишга муваффақ бўлган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring