Ниҳоят! Месси "Интер Майами"да ўзининг энг севимли рақамида ўйнайди

Извините, на данном статье не имеет русская версия! Перейти на главной странице

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси "Интер Майами"да ўзининг севимли 10-рақами остида ўйнайди. Айнан «ўнлик» билан Месси «Барселона»да муваффақиятга эришди. Бироқ Парижда бу рақамни Неймар банд қилгани учун Лионель 30-рақам остида ўйнашга мажбур бўлганди.

Clarín хабарига кўра, "Интер Майами" аргентиналик футболчининг янги жамоасида қулай бўлишини таъминлаш учун Мессига 10-рақам ажратган. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти “биринчи ўнлик”ни кимдандир тортиб олиши шарт эмас эди – бу рақам банд эмасди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 июнь куни Месси фаолиятини "Интер Майами"да давом эттириши маълум бўлди. “Интер”нинг таклифини қабул қилишдан аввал “Олтин тўп”нинг етти карра соҳиби “Барселона” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари таклифларини рад этди.

Реклама на Unews

Самый горячие новости на нашем ТЕЛЕГРАМ канале.


Написать комментарий