Зеленский ва Залужний ўртасидаги зиддият ҳарбий стратегияга таъсир қилмоқда – “Bloomberg”

Вашингтон расмийлари Украина Президенти Владимир Зеленский ва Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ўртасидаги келишмовчиликлар Киевнинг ҳарбий стратегиясини ишлаб чиқишни секинлаштираётганидан хавотирда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Айтилишича, Украина ҳарбийлари ҳозир 2024 йилга мўлжалланган режаларни ишлаб чиқмоқда, бироқ бунга Зеленский ва Залужний ўртасидаги келишмовчиликлар тўсқинлик қилмоқда.

“АҚШ Киевни қандай қилиб яхшироқ қўллаб-қувватлашини тушунмоқчи. Иттифоқчилар Вашингтон келаси ойгача янги ёрдам кўрсатишига умид қилмоқда, аммо АҚШда бу ҳақда ҳали ҳеч қандай режа йўқ”, дейди манбалар.

Реклама на Unews

Ўтган йилнинг кузидан бери Украина ва Ғарб оммавий ахборот воситалари Зеленский ва Залужний ўртасида қарама-қаршиликлар мавжудлиги ҳақида мунтазам равишда хабар беришни бошлади. Залужний “The Economist” газетасига берган интервюсида Украинадаги уруш боши берк кўчага кириб қолганини, Украина қўшинлари фронтда муваффақиятга эриша олмаслигини айтди. Украина Президенти девони эса Залужнийнинг сўзларини танқид қилди. 

"Страна" нашрининг ёзишича, Қуролли Кучлари Бош қўмондонининг баёнотлари Украина сиёсий доираларида унинг президентлик амбициялари борлиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди. Маҳаллий матбуот Залужнийнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring