Ўзбекистонликларнинг туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади

Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.

Унга кўра, HBSC текшируви ўтказилади. Унда мактаб ёшидаги болалар орасида саломатлик соҳасида феъл-атвор ўрганилади.

Шунингдек, GYTS текшируви ташкиллаштирилади. У мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлигини ўрганишга қаратилган.

Реклама на Unews

Бундан ташқари, STEPS текшируви мўлжалланган. У катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлигини ўрганишга алоқадор.

Анемия (темир моддаси, В12 витамини етишмаслиги), йод етишмаслиги, фолий кислотаси ва А витамини етишмаслигининг тарқалганлиги ва сабабларини ўрганиш ҳам режалаштирилмоқда.

Аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражасини ўрганиш кўзда тутилмоқда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring