Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 9-12 даражагача илийди.

23-24 январ кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади, республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва очиқ ҳаво кузатилади. 24 январда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 23-24 январ кунлари ҳарорат кечалари 2-5 даражагача, кундуз кунлари 12-15 даражагача кўтарилади, шимолий ҳудудларда эса 24 январда кундузги ҳарорат 2-7даражага пасаяди.

25 январда нам ва совуқ ҳаво массалари мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кундузи 4-9 даража пасаяди, шимолий ҳудудларда кечаси 6-11 даража совуқни ташкил этади, кундузи 2-7 даража совуқдан ошмайди.

Реклама на Unews

26 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси -2 совуқ-3 илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, шимолда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5даража совуқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда: бугун қуёшли ва очиқ ҳаво бўлиши кузатилади. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-12даража илиқни ташкил этади.

23-24 январ кунлари пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с бўлади. Ҳаво ҳарорати 23 январда кечаси 0-2о илиқ атрофида бўлади, 24 январда кечаси 3-5о илиққача кўтарилади, кундузи 23-24 январда ҳарорат 12-14даража илиқ атрофида бўлади.

Реклама на Unews

25 январда пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7даража илиққача кўтарилади, кундузи 7-9даража илиққача пасаяди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring