Ўзбекистонда бугундан метан "заправка"лар иш вақти янада қисқартирилди

Айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда. Шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгиланди.

  Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланилади. Ўзгидромет хабарига кўра, 14-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади.
 

Реклама на Unews

"Фурсатдан фойдаланиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ табиий газни узлуксиз етказиб бериш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 7 – 16-декабр кунлари оралиғида аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкаларининг иш вақти соат 6:00 дан 15:00 га қадар қилиб белгиланган эди. 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring