Ўзбекистонда айрим турдаги пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин

Республикада 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари (МIX) миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача (9,3 фоизга) оширилди.

Жаҳон тажрибасида МIX кўрсаткичидан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, камбағал оилаларга бериладиган моддий ёрдамларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади. Айни пайтда Ўзбекистонда айрим турдаги пенсия ва нафақалар миқдори МIX миқдоридан пастроқ.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, МIXнинг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага (621 минг сўмга) етказилиши керак.

Реклама на Unews

“Булар — иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори. Шунингдек, хусусий секторда ишлайдиган аёллар учун “декрет пули” минимал истеъмол харажатларига мос равишда индексация қилиниши керак”, — дея фикр билдирди иқтисодчи.

Ҳозир мамлакатда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори ойига 608 000 сўмни ташкил этади.

Шунингдек:

Реклама на Unews

  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 608 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўмдан қўшилсин;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 608 000 сўм.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring