Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилади

Пекин шаҳрида Транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Хитой Халқ Республикаси авиация маъмурияти ўртасида ўтказилган музокаралар натижасига кўра ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим келишувнинг якуний матни бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, келишув баёни имзоланди

Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозирда парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпаниялар сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади.

Реклама на Unews

 

Мазкур келишув Хитой Халқ Республикаси авиацияси маъмурияти томонидан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ички келишув жараёни тугатилгандан сўнг жорий йилнинг апрель ойида икки мамлакат авиация ҳукуматларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring