Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон Янги Зеландия жамоаси билан қийин дурангга эришди. 

А гуруҳида кечган баҳс вакилларимизнинг устунлигида ўтди, аммо биринчи таймда рақиблар икки зарбадан икки гол уришди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари иккинчи таймда аниқроқ ҳаракат қилиб, икки гол уришга муваффақ бўлишди.

Реклама на Unews

Ўзбекистон — Янги Зеландия 2:2
Голлар: Файзуллаев (51), Эсанов (90+3) — Уоллс (23), Ҳердман (41).

Ўзбекистон U20 — Отабек Боймуродов, Диёр Ортиқбоев (Шаҳзод Неъматжонов, 84), Абдуқодир Ҳусанов, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳамаджонов (Саидафзал Аҳроров, 68), Зафармурод Абдураҳматов, Беҳруз Асқаров (Рустам Турдимуродов, 68), Умарали Раҳмоналиев, Нодир Абдураззоқов (Шерзод Эсанов, 46), Аббос Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов (Шаҳзод Акрамов, 90+2).

Янги Зеландия U20 — Симс, О'Лири (Ҳарви, 46), Ҳьюз, Сурман, Келли, Маккэй, Кончи, Уоллс (Фай, 83), Ҳердман (Мануэль, 87), Гарбетт (Супик, 63), Донкерс (Коллоти, 63).

Реклама на Unews

Огоҳлантиришлар: Раҳмоналиев (10), Маккэй (18), О'Лири (24), Файзуллаев (86).

Равшан Ҳайдаров жамоаси сўнгги турда 26 май куни Гватемала билан ўйнайди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring