Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Париж-2024 саралашининг сўнгги босқичига чиқди

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси кечаги учрашув якунларига кўра Париж-2024 Олимпиадасининг якуний саралаш босқичига йўл олди.

Хонда Минори шогирдлари 2-саралаш босқичи "С" гуруҳи 3-тури доирасида Ҳиндистонга қарши майдонга чиқиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада аёлларимиз гуруҳда 6 очко билан 2-ўринни банд этишди.

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси гуруҳларда 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши натижа қайд этгани учун 3-босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон аёллар футболи тарихида бундай натижа илк марта қайд этилди.

Ҳал қилувчи босқичга йўл олган жамоалар:

Австралия
КХДР
Япония
Ўзбекистон

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring