Юнусобод туманидаги кафеда ёнғин чиқди

Бугун, 15 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ёнғин бўлаётгани тўғрисида соат 02:51 да Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:55 да етиб борган.

Ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин оқибатида овқатланиш жойининг тахминан 150 квадрат метр майдони зарарланган.

Реклама на Unews

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланётгани билдирилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring