Японияда зилзила қурбонлари сони 161 нафарга етди, яна 103 киши бедарак йўқолган

Япониянинг Ишикава префектурасининг Ното ярим ороли ҳудудида содир бўлган зилзилалар оқибатида қурбон бўлганлар сони 161 кишига етди, 103 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда Кдо.

1 январ куни Японияда бир неча зилзила содир бўлди. Энг кучлисининг магнитудаси 7,6 ни ташкил этди. Қурбонлар сони 2016 йилдан бери биринчи марта 100 дан ошди. 600 га яқин одам жароҳатланган.

Йўллар ва кўприкларни вайрон қилган зилзилалар туфайли 2,3 мингдан ортиқ киши алоқадан узилган. Бир неча ҳудудларда цунами юз берди: қирғоқдаги тўлқин баландлиги 4,2 метрни ташкил этди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring