Ургутда ўқитувчилар «Опен бюджет»га овоз йиғиш учун сарсон-саргардон бўлиб юришибди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд шаҳри кўчаларида Ургут туманидаги мактабларнинг ўқитувчилари «Опен бюджет»га овоз йиғиш учун сарсон-саргардон бўлиб юришибди“ дейилган мурожаат Ургут тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тақдим қилган маълумотга кўра, Ургут туманида 151 та умумтаълим мактаблари ҳамда 74 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, жорий йил биринчи мавсумида «Ташаббусли буджет» лойиҳаларида тумандаги 38 та умумтаълим мактаблари ҳамда 6 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари таъмирлаш, қўшимча бино, спорт зали қуриш ва жиҳозлар сотиб олиш таклиф билан қатнашмоқда. Ўрганишлар жараёнида видеотасвирдаги шахслар тумандаги 7-мактабнинг тенология фани ўқитувчиси Ж.Ш. ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси С.А. эканлиги аниқланган. Улардан ҳолат бўйича изоҳ сўралганида,иш вақтидан ташқари, дам олиш куни (якшанба) Сиёб бозорига борганлиги, ўз хоҳиши билан мактабини ғолиб бўлиши учун тарғибот ўтказганлиги , 7-умумтаълим мактаби ҳовлисида сунъий қопламали спорт майдончаси қуриш, спорт залини таъмирлаш ҳамда спорт жиҳозларини сотиб олиш бўйича «Ташаббусли буджет» га қўйилган лойиҳаси ота-оналар, маҳалла аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги боис жараёнларга бефарқ эмаслигини таъкидлашган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring