Украинанинг Туркиядаги элчиси: “Украинага юборилиши керак бўлган қуроллар Исроилга берилмоқда”

Ғазо секторидаги Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш Украинага Ғарб давлатларининг қурол-яроғ билан ёрдам беришига салбий таъсир кўрсатди. Бу фикрни Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар турк ОАВларига берган интервьюсида билдирди.

Халқаро оммавий ахборот воситалари бор эътиборларини Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушга қаратди, шундан келиб чиқиб Украинадаги уруш тугаган деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор”, — деди дипломат.

Элчининг қайд этишича, Украинага берилиши режалаштирилган қуроллар Исроилга юборилмоқда. Украинага ёрдам кўрсатишга салбий таъсир қилувчи омил эса Ғарб мамлакатларидаги ички сиёсий динамикадир.

Реклама на Unews

 

Бундай динамикага мисол сифатида у АҚШда бўлиб ўтаётган президентлик сайловлари, Венгрия ва Словакия ҳукуматларининг позициясини, шунингдек, Польша чегарасида фермерлар томонидан Украина юк машиналарининг тўсиб қўйилганини келтирди.

Бундан ташқари, элчининг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Украина билан эмас, Ғарб ва НАТО билан урушяпмиз, деб ҳисобламоқда. Ғарб давлатларида Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича турли ғоялар мавжудлигидан Киев хабардор эканини таъкидлаган дипломат Украина қурол ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишни айнан шу сабабдан бошлаганини айтди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring