U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади
1104 16-05-2023 0 SportОсиё футбол конфедерацияси U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатларининг номини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қуръа натижасига кўра ўзи ўрин оладиган гуруҳ учрашувларига мезбонлик қилади.
Ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Реклама на Unews
Мезбон мамлакатлар:
• Баҳрайн;
• Хитой;
Реклама на Unews
• Индонезия;
• Иордания;
• Корея Республикаси;
• Қувайт;
• Саудия Арабистони;
• Тожикистон;
• Таиланд;
• Ўзбекистон;
• Вьетнам.
Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади. Мусобақанинг финал босқичи 2024 йили Қатарда бўлиб ўтади.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.