Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди
183 06-04-2024 0 DunyoТожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Тегишли фармон “Resmi Gazete”да чоп этилди ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолади.
«Тожикистон фуқароларининг Туркияга умумий фуқаролик паспорти орқали кириши бўйича визасиз режимни бекор этишга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда.
Қарор расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Реклама на Unews
Илгари Тожикистон фуқаролари Туркияга саёҳат мақсади туризм бўлса ва қолиш муддати 90 кундан ошмаса, визасиз бориши мумкин эди.
Апрель ойи бошида Истанбулда Тожикистон фуқароси ва Қирғизистон фуқароси террорчилик актини тайёрлашда гумонланиб қўлга олинган эди.
Реклама на Unews
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.