Тошкентда қоидани қўпол бузган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда 83-cонли автобус ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ 2-автобус саройи филиали раҳбарияти томонидан текшув ишлари олиб борилган. Текширув якунида қоидани бузган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

"Бундай ҳолатлар яна кузатилмаслиги учун барча ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари ўтказилди", - дейилади хабарда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring