Тошкентда ноқонуний қурилма вa иншоотларни бузиш бошланди

Тошкент шаҳрида тегишли шаҳар хизматлари томонидан ноқонуний қурилма вa иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Билдирилишича, пойтахтда ҳамма учун қулай муҳит яратиш мақсадида жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлакларнинг қулайлиги таҳлил қилинган. 

“Эътиборни тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган бинолар тортди. Йўллар бўйлаб жойлашган бу бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, масалан, уларнинг аксариятида тўхташ жойлари ва йўлаклари йўқ, улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилган. Шундай қилиб, ҳайдовчининг бир дақиқалик харид қилиш жараёни бошқа ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам сезиларли ноқулайлик ва хавф туғдиради”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Реклама на Unews

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлар вa шаҳар аҳолисини ушбу турдаги кўчмас мулкни харид қилишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлар  билан маслаҳатлашишга чақирган. 

Бундан ташқари, ҳокимлик Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган, уларнинг чегаралари, майдони вa биноларнинг турларини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, бино va иншоотлар  учун  ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмаслигини эслатган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring