Тошкентда кучли қор: ИИББ огоҳлантириш ва тавсия билан чиқди

Айни пайтда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб, ёғингарчилик мавсуми бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантириш ва тавсия билан чиқди.

Қайд этилишича, қор ёғаётганда йўлларда ҳаракатланиш сезиларли даражада қийинлашиши мумкин.

Йўлларни қор қоплаган ва автомобиль йўллари музлаган шароитда транспорт воситасини бошқаришда бир қанча қоидаларга риоя этиш сўралмоқда:

- тезликни пасайтириш;

Реклама на Unews

- тормозни кескин босмаслик;

- оралиқ масофани сақлаш;

- ғилдираклари қишки мавсумга мос бўлмаган автомобилни бошқармаслик кабилар.

Реклама на Unews

“Об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия қиламиз”, - дейилади хабарда. 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring