Тошкентда икки йўловчи автобус бекатда ўзаро тўқнашди

Ижтимоий тармоқда Тошкент икки йўловчи автобус йўловчи талашиб, ўзаро тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчаси "Успенский номидаги мусиқа мактаби" бекатида содир бўлган. “Yutong” русумли 28-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси бекатда тўхтаб, йўловчи тушираётган “Yutong” русумли 44-сонли йўналишдаги автобус билан ёнлама тўқнашган.

Оқибатда, 28-сонли автобуснинг ўрта эшик қисми ҳамда 44-сонли автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиб қирилган. Содир этилган тўқнашувда тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Реклама на Unews

ЙТҲ 28-сонли автобус ҳайдовчисининг ёнлама оралиқ масофани сақламаганлиги натидасида содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring