Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига бошлиқ тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тўракул Орзиқулов Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Т.Орзиқулов 1993 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини, 1995 йилда клиник ординатура, 1998 йилда Россия хирургия илмий марказининг аспирантура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик хасталиги хирургияси бўлимида илмий ходим сифатида бошлаган.

Реклама на Unews

Турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори ўринбосари, Сурхондарё вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали директори, Тошкент вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Т.Орзиқулов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментида масъул лавозимда  фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring