Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича яна "кучли ўнталикда". Аҳолидан ниқоб сўралмоқда

Халқаро "Ҳаво сифати индекси" сайти айни вақтда Тошкент шаҳри ҳавосида PM 2.5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифатининг йиллик стандартидан 20,2 баравар юқорилигини кўрсатмоқда. Ҳаво сифати айни вақтда зарарли, дея баҳоланган.

2024 йил 11 январ соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги

ПМ10 дисперсли заррачаларининг миқдори 191,4 мкг/м3 ни ташкил этди,  СанEҚваН 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган  меъёрдан ошмади.

Реклама на Unews

 

ПМ2,5 майда дисперсли заррачалар  миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этди,  ЖССТ тавсияларидан 17 марта (5 мкг/м3) ошди.

Углерод оксиди СО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари)  0,8 мг/м3 ни ташкил этди, СанEҚваН 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

Бу вақтда ташқарида жисмоний машқлар қилмаслик, уй деразаларни ёпиш, маска тақиш ҳамда ҳаво тозалагичларни ишга тушириш тавсия этилмоқда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring