Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипта нархлари оширилади

2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.

Қайд этилишича, бундай қарор ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ошиши муносабати билан қабул қилинган.

"Тошкент ҳайвонот боғи ўз истиқомат қилувчиларининг фаровонлиги ҳақида тинимсиз ғамхўрлик қилади, уларнинг парвариши, саломатлиги ва фаровонлиги учун доимо сармоя киритади. Бироқ, буларнинг барчаси катта молиявий инвестицияларни талаб қилади, улар нархларнинг ошиши билан боғлиқ”, – дейилади хабарда.

Реклама на Unews

Бу қарор, шунингдек, чорва еми нархининг ошиши, коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув) нархининг ошиб кетишининг ўрнини қоплаш ва ҳайвонларимизни парвариш қилишни юқори даражада сақлаш зарурати билан боғлиқ бўлгани учун шундай йўл тутилаётгани айтилди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring