Тина Канделакининг Қозоғистонга кириши тақиқланди

Россиялик телебошловчи Тина Канделакининг Қозоғистонга кириши тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди.

"Давлат буни кечирмайди, албатта чора кўради. Балки у Қозоғистонга келмоқчи эмасдир, аммо шундай қарорга келса Қозоғистонга киритилмайди. Эртага (тақиқланганлар рўйхатидан чиқаришни) биздан талаб қилманг", деган ТИВ матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Қозоғистоннинг “Очиқ юридик ҳужжатлар” порталига айрим вилоят ва шаҳарларда темир йўл вокзалларини номини ўзгартириш лойиҳаси жойлаштирилди. Ушбу лойиҳада бир қанча темир йўл вокзалларининг рус тилидаги номи ўзгартирилиши қайд этилган. Қозоғистонда таклиф этилган бу ўзгаришни хушламаган россиялик телебошловчи Тина Канделаки қозоқларни манқуртга ўхшатди.

Реклама на Unews

Унинг бундай чиқишларига қозоғистонликлар ҳам жим қараб турмади.  Жумладан, қозоғистонлик телебошловчи Динара Сатжан россиялик ҳамкасби Тина Канделакининг баёнотига қаттиқ жавоб қайтарди.

"Ҳурматли Тина! Аввало, биз мустақил суверен давлатмиз. Русларнинг бировнинг ишига бурун суқма деган бир яхши мақоли бор. Келинг, қандай темир йўл станциясини номлашни ўзимиз ҳал қилайлик. Иккинчидан, Қозоғистон ўзининг мустақиллик йилларида Совет ҳокимияти даврида йўқолган она тилини босқичма-босқич тиклаб келмоқда. Учинчидан, рус тили мамлакатимизда миллатлараро мулоқотнинг расмий тили, қозоқ тили эса давлат тили ҳисобланади. Бу эса Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган”, деб жавоб берган Сатжан.

ТНТ телеканали директорининг қозоғистонликларни айблаши қозоқ жамоатчилигининг ҳам кескин эътирозига сабаб бўлган.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring