Талабалар учун қишки таътил вақтида поездлар қатновларига чегирмалар эълон қилинди

Республика Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга Қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

Бу ҳақда “Ўзтемирйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

”Чегирмалар 25.12.2023 дан 7.01.2024 га қадар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ /ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездидан ташқари) амал қилади! Чипталарни сотиб олиш учун паспортингиз билан темир йўл кассаларига ташриф буюришингиз ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишингиз мумкин!” - дейилади хабарда.

Реклама на Unews

Қўшимча маълумотлар учун:

Алоқа маркази: 1005

Ишонч телефони: +998 71 299 94 50

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring