-->
unews.uz
Ташкент booked.net
+21...+32° C
uz ru

Сурхондарёда 7 синф қиз унаштирилгани айтилмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда 7-синф ўқувчиси унаштирилаётгпни айтилган видео тарқалди.

 Воқеа Сурхондарё вилоятида содир бўлган айтилмоқда. Бўлажак "қайнона" қизчага тилла занжир тақаётганини кўриш мумкин.

Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа — NeMolchi.uz ИИОдан оилада болага нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик мавжуд ёки йўқлигини текшириш ва Болалар Омбудсманидан ушбу ҳолатда болалар никоҳи ҳақида гап кетмаётганига ишонч ҳосил қилишга чақирмоқда.

Реклама на Unews

"Аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш ёки уни турмушга чиқишига тўсқинлик қилиш Жиноят кодексининг 136-моддасида назарда тутилган жиноят ҳисобланади

Қизча ҳозир турмушга чиқмаса ҳам ва бу шунчаки унаштирув бўлса ҳам 12-13 ёшли қиз бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида ўз фикрига эга бўлиши мумкинми? Шубҳасиз, у мактабни битириши биланоқ турмушга узатилади.

Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларининг тарбияси ва ривожланиши учун жавобгарлиги кўрсатилган. Улар ўз фарзандларининг соғлиғи, жисмоний, ақлий, маънавий ва ахлоқий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бу ҳолатда қандай ғамхўрлик ҳақида гапириш мумкин?!...

Реклама на Unews

"Ички ишлар органлари оилада болага нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик мавжуд ёки йўқлигини текширишлари шарт. Биз Болалар Омбудсмани идорасидан ушбу ҳолатда болалар никоҳи ҳақида гап кетмаётганига ишонч ҳосил қилишга чақирамиз", — дейилади NeMolchi.uz хабарида.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring