Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?

Уй олиш учун субсидияга ариза бергандим. Аризам ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги сабабли субсидия рад этилганлиги тўғрисида хабарнома келди. Ушбу хабарномада айнан рад этиш сабаби, яъни қайси ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аниқ кўрсатилмаган. Мен нима учун субсидия берилмаслигини тушунмаяпман ва билишни истайман. Нима қилсам бўлади?

Ҳукуматнинг 182-сонли қарорига кўра, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради. Хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

 

Аризани рад этиш асосларининг ичида ижтимоий мезонларга тўғри келмаганлиги ҳам мавжуд. Ижтимоий мезон - деганда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилани аниқлашда қўлланиладиган ва келтирилган асосий кўрсаткичлар тушунилади.

Реклама на Unews

Қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:

  • ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;
  • ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;
  • ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

Ушбу тартиб ҳақида батафсил мана бу ерда https://lex.uz/uz/docs/4774086#6076370 танишиб чиқсангиз бўлади. Агарда аризангиз айнан қайси ижтимоий мезонга кўра рад қилинганлигини билишни истасангиз туман ҳокимлиги ёки комиссияга мурожаат этишингиз керак.

 

Саволга ҳуқуқшунос Лобар Розимова жавоб берди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring