ССВ тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари ўқув курсларида ўқитилади
375 17-01-2024 0 O'zimizdaЎзбекистонда превентив ва предектив тиббиётни фундаментал ривожлантириш режалаштирилмоқда.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, республикадаги 10 та тиббиёт олийгоҳида Превентив ва предектив тиббиёт кафедралари ташкил этилади.
Профессионал ва олий тиббий таълим, касбий малакани ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига соғлом турмуш тарзи асослари бўйича дарс соатлари киритилади.
Реклама на Unews
Йўналишидан қатъий назар малака ошириш ва ихтисослаштириш курсларига 6 соатдан кам бўлмаган превентив ва предектив тиббиёт дарслари ҳам киритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари, олий ва ўрта махсус тиббий таълим муассасалари профессор педагогик таркиби 18 соатлик превентив ва предектив тиббиёт курсларида ўқитилади.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.